Босқинчи йўловчилар

admin | 24-07-2017 | 19580

Босқинчи йўловчилар

Донишмандларимиз “Қўлингдан келса, бировга яхшилик қил, яхшилик қилиш қўлингдан келмаса, ёмонлик қилма, шунинг ўзи ҳам яхшиликдир” дейдилар.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган Р.И. ва 1981 йилда туғилган Ж.Ж. лар ўзларининг умр дафтарини қанчалик варақламасин, ҳаётлари давомида бирон-бир кимсага ёрдам берганликларини эслай олишмаса керак. Бундай дейишимизга сабаб, улар шу пайтга қадар, босқинчилик, ўғирлик, безорилик каби жиноятларни содир қилганликлари учун жазо ўтаб чиқишга “улгурганлар”.

Ушбу “ҳамфикр” икки “улфат”  Қўшкўпир тумани яшовчи, 1993 йилда туғилган Ш.Норбоев бошқарувидаги такси хизмати кўрсатувчи “Ғолиб-транс” МЧЖга тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинага 2017 йил 23 июль куни соат 13:30ларда, йўловчи сифатида миниб, Урганч туманига олиб бориб қўйишни сўрашади.

Манзилга етиб келган йўловчилар, такси ҳайдовчига йўл ҳақини бериш ўрнига, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб, ёнида бўлган 6 000 сўм пули ва нархи 800 000 сўмлик уяли телефонини тортиб олишади.

Жабрланувчининг ички ишлар органига берган ҳабарига асосан, ходимлар томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, “босқинчи йўловчилар”  шу куннинг ўзида қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй