Фирибгарда инсоф бўлмайди

admin | 24-07-2017 | 20025

Фирибгарда инсоф бўлмайди

Урганч шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган С.К. фирибгарликнинг “ҳадиси”ни олган кўринади. У илгари фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги учун жазо ўтаб чиққан бўлсада, хаёт йўлини тўғирлаб олиш ўрнига, ўзининг эски “қилиғи”ни яна бошлаб қолди.  

Бу гал унинг “тузоғи”га Урганч шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган М.Ибрагимова тушди.

“Устаси фаранг фирибгар”  ўзининг уйини сотмоқчи эканлигини айтиб, ҳаридор излайди. М.Ибрагимова уйга харидор эканлигини айтганида эса,  уйнинг хужжатларидаги айрим камчиликларни тўғирлашни баҳона қилиб, 2017 йилнинг апрель ойида унинг ишончига кириб 5 000 000 сўм  пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Орадан 2 ойдан ортиқ вақт ўтса ҳамки, на уйдан, на уйнинг эгасидан дарак бўлмагач, М.Ибрагимова алданиб қолганлигини билиб, ички ишлар органига мурожаат қилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй