Трактор кабинасидан ов қуроли топилди

admin | 26-07-2017 | 21495

Трактор кабинасидан ов қуроли топилди

Хонқа туманида яшовчи, шу тумандаги фермер хўжаликларидан бирида тракторчи бўлиб ишловчи, 1965 йилда туғилган С.С. 2017 йил 16 июль куни ўзи ишлайдиган фермер хўжалигига қарашли тракторни бошқариб келаётганида, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори унинг ҳужжатларини текшириш учун тўҳтатди.

Ҳайдовчининг ҳужжатларини текшираётган инспекторда, тракторчининг “олазарак кўзлари” ва ғалати хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотди.

Трактор салонини кўздан кечирган инспекторнинг шубҳаси асосли бўлиб чиқди.

Трактор салонида турган бир нилли ов қуролининг ҳужжатларини тақдим қила олмаган “ҳаваскор овчи” ер чизиб қолди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва ноқонуний сақлаб келинган ов қуроли ашёвий далил сифатида олинди.

Азиз юртдошлар, “Ноқонуний иш, келтирар ташвиш”, деб бежиз айтилмаган. Шундай экан, ов қуролларини сақлашда ҳам қонунларга риоя қилсак, келгусида кўнгилсиз ҳолатлар келиб чиқишига йўл қўймаган бўламиз.

Ўрни келганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси 4-қисмида, тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши белгиланганлиги тўғрисида яна бир бор тушунтириб ўтишни жоиз топамиз.

 

                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй