Талончи маҳалладошини тунади

admin | 26-07-2017 | 20382

Талончи маҳалладошини тунади

Хонқа туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган, А.А. билагидаги кучини ҳалол меҳнат билан шуғулланишга сарфлаш ўрнига, 2017 йил 23 июль куни тунги пайтда, уйининг олдидан ўтиб бораётган маҳалладоши, 1974 йилда туғилган, З.Каримовни юзига мушти билан уриб, чўнтагидаги 200 АҚШ долларини талончилик йўли билан қўлга киритган.

Талончи ўзининг ножўя қилмишини “тун пардаси” билан яширишга қанчалик уринмасин, унинг кирдикорлари тезкор ходимлар томонидан шу куннинг ўзида фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                                                                   Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 

                               


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй