Мақсад - ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш

admin | 31-07-2017 | 20366

Мақсад - ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш

Ички ишлар органлари ходими касб сир-асрорларини мукаммал эгаллаши билан биргаликда, ундан жисмонан бақувват бўлиш ҳам талаб этилади. Шу боис ходимлар билан тасдиқланган режа асосида доимий равишда жисмоний тайёргарлик машғулотлари ва спортнинг қарийб барча йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилиб туради.

Ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини таъминлашда албатта қулай шароитларга эга спорт заллари ва спорт инвентарлари мухим ахамият касб этади.

Шуни инобатга олган ҳолда, Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан, вилоят ИИБ “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашига қарашли Урганч шаҳрида жойлашган ёпиқ арена шу кунларда қайта тўлиқ таъмирланиб, янги спорт тренажёрлари билан жиҳозланиб, ходимларнинг фойдаланиши учун топширилди.

Шунингдек, мазкур спорт мажмуасида ички ишлар органлари ходимларнинг фарзандлари учун турли спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилган.

Спорт билан мунтазам шуғулланинг, зеро “Соғ танда – соғлом ақл”, “Спорт –соғлик гарови” эканлиги унутманг.       

                                    

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй