“Қидирув” тадбири самара бермоқда

admin | 31-07-2017 | 22854

“Қидирув” тадбири  самара бермоқда

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлатимизда қонун устуворлигига эришишнинг узвий қисмидир.

Айрим шахслар жиноят содир этганидан кейин, тергов ва суд органларидан яшириниб, жазони ўташдан бўйин товлашга ҳаракат қиладилар.

Ушбу тоифа шахсларни қидириб топиш, уларнинг ҳатти-харкатлари юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг Фармойишига асосан, жорий йилнинг 20 июль кунидан 20 август кунига қадар “Қидирув” тадбири ойлиги эълон қилинди.

Ушбу ойликнинг дастлабки 10 кунида вилоят ички ишлар органлари томонидан бу борада олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирилаётган 13 нафар шахслар ушланишига эришилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй