Эхтиётсизлик фожеага сабаб бўлди

admin | 03-08-2017 | 23582

Эхтиётсизлик фожеага сабаб бўлди

Ушбу ёз мавсумида, барча оммавий ахборот  воситалари  орқали, жумладан вилоят ички ишлар бошқармасининг интернетдаги расмий веб-сайтида ҳам, белгиланмаган жойларда сувда чўмилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Шунга қарамасдан, ўлкамизда иссиқ ҳаво сақланиб турганлиги сабабли, фуқароларимизни ҳанузгача очиқ сув ҳавзаларида чўмилаётганликларининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Олиб борилган тарғибот ва ташқивот ишлари натижасида, сувга чўкиб вафот этиш билан боғлиқ ҳолатларнинг сезиларли даражада камайишига эришилди.

Шундай бўлсада, 2017 йил 1 август куни Шовот туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса, эшитганларни қайғуга солиши табиий.

Шовот туманда яшовчи, 1985 йилда туғилган Ғ.Искандаров, шу куни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қозоққалъа” каналида чўмилаётганида, канал қирғоғида назоратсиз қолдирилган, 2011 йилда туғилган ўғли, Иномжон сувга тушиб кетиб,   чўкиб вафот этди.

Биз фарзанд доғида куяётган оиланинг дардини янгиламоқчи эмасмиз, фақат фуқароларимизни белгиланмаган жойларда чўмилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида яна бир бор огоҳлантирмоқчимиз. 

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй