Маҳалланинг қулфи ва калити профилактика инспектори ва махалла раисида бўлиши керак

admin | 18-02-2017 | 14062

         Муҳтарам юртбошимиз мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ички ишлар органлари фаолиятига тўхталиб, ҳуқуқбузарлик холатларини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб бунинг учун аввало маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш, профилактика инспекторларини иш самараси ва маъсулиятини ошириш, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитларини яратиб бериш чораларини кўриш зарурлигини таъкидладилар.

         Қўшкўпир туманида туман хокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, Камолот ЁИҲ, туман имоми, Маҳалла хайрия жамғармаси рахбарлари, депутатлар билан тумандаги маҳаллаларда бўлиб, хуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, ўқув муассасаларида ўқувчиларнинг тўлиқ давоматини таъминлаш шу билан бирга маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги учрашувлар ўтказилмоқда.

         Ана шундай учрашувлардан бири Қўшкўпир тумани Кенагас қишлоғидаги “Қўшкўпир қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи”да ўтказилди. Ушбу учрашувда ўқувчиларни давомат ахволи, худудда содир қилинган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, тўй маросимларни кам-чиқим қилиб ўтказиш, маҳаллани ободонлаштириш масалалари бўйича сўз юритилди

         Шунингдек, Қўшкўпир шаҳарчаси “Гулзор” маҳалласида содир қилинган ўғирлик жинояти бўйича шаҳарчадаги 6 та маҳалла фаоллари, ўқув муассасалар раҳбарлари, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида содир қилинган жиноятнинг сабаб ва шароитлари таҳлил қилиниб ҳуқуқбузарнинг ота-онаси ва яқинлари маҳаллада жамоатчилик ўртасида танқидий муҳокама қилинди ва жиноятларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

         Бундай учрашувларда аҳолига ҳукуматимиз томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар, кўча ва уйларни ободонлаштириш,  “намунали кўча”, “намунали хонадон” ларни Наврўз байрамигача тайёрлаш, кам таъминланган оилаларга хомийлик ёрдамларини кўрсатиш масалалари бўйича хам фикр алмашилди.

         Бундай тадбирлар туманнинг бошқа қишлоқ ва маҳаллаларида ҳам давом қилмоқда.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй