admin | 31-05-2017 | 23503
2017 йилнинг 26 май куни кечаси Хива тумани деҳқон бозорида жойланган, тадбиркор А.Аллаяровга тегишли 3-сонли озиқ-овқат дўконининг кириш эшиги номаълум шахс томонидан бузиб очилиб, у ердан 2 600 000 сўм пул ва 500 000 сўмлик турли озиқ-овқат маҳсулотлари ўғирлаб кетилган эди. Хива тумани ИИБ тезкор ходими томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини деҳқон бозоридаги барча дўконларни қўриқлаш ишониб топширилган қоровул, 1972 йилда туғилган Ж.Ҳ. содир қилганлигини аниқланиб, дўкондан ўғирланган озиқ-овқат маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
Гумондор эндиликда қилган жинояти учун қонун олдида жавоб бериши тайин. Лекин, у ўзига билдирилган ишончни йўқотганлиги учун бир умр виждон азобида қийналиб яшаса ажабмас.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар