admin | 01-06-2017 | 18909
1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоятимиздаги барча муассаса ва ташкилотлар томонидан, меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларининг тарбияланувчиларига, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг фарзандларига турли совғалар улашилмоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Н.Рахманов ҳам байрам муносабати билан Урганч шахридаги “Болалар уйи”га ташриф буюриб, ўзининг совғаларини топширди.
“Болалар уйи” директори доимий равишда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрсатиб келинаётган ғамхўрлик учун муассаса жамоаси номидан вилоят ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркибига миннатдорчилик билдирди.
Байрам доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар