admin | 01-06-2017 | 16832
1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” бу йил вилоятимизда ўзгача кайфиятда, шоду-ҳуррамликда нишонланмоқда.
Урганч шахридаги “Амир Темур” номли истироҳат боғи қайта реконструкция қилиниб, айнан байрам куни тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, унда вилоят Ҳокими П.Р.Бобожонов ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этдилар.
Байрам тадбирларини ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар органларининг барча ходимлари фаол хизмат олиб бормоқдалар.
Истироҳат боғида амалга оширилган қурилиш-реконструкция, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан биргаликда, тинч-осуда, беҳавотир ҳордиқ чиқаришлари учун яратилган шароитлардан хурсанд эканликлари боғга ташриф буюрган болажонлар ва уларнинг ота-оналари чеҳраларидаги табассумида аён бўлиб турибди.
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар