Жазонинг ижроси таъминланди

admin | 03-06-2017 | 14321

Жазонинг ижроси таъминланди

Бугунги кунда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилиши назорат қилиш бўлинмаси ходимлари томонидан жиноий-ҳуқуқий соҳадаги қонунчиликни таъминлаш ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ёки ажримларининг ижросини таъминлаш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 2 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди биносида очиқ суд мажлиси ўтказилди.

Унда илгари Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг айрим моддалари билан судланиб, Урганч шаҳар ИИБда ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтаётган маҳкумлар 1984 йилда туғилган Яқубов Санъат Раимберганович ва 1975 йилда туғилган Бабаджанов Азад Хусаиновичлар белгиланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётганликлари сабабли ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини муддатини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги Урганч шаҳар ИИБнинг  тақдимномаси кўриб чиқилди.

Суд мажлиси якунида маҳкум Бабаджанов Азад Хусаиновичга ИИБ томонидан жазо ўташ тартб-қоидалари тушунтирилиб, огоҳлантирилиб, ишга жойлаштирилган бўлсада, сабабсиз ишга чиқмасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги аниқланиб, суднинг ажрими билан тайинланган иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган 2 (икки) йил 1 (бир) ой 27 (йигирма етти) кун муддати Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Худди шунингдек, маҳкум Яқубов Санъат Раимбергановичга суднинг ажрими билан тайинланган иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган 1 (бир) йил 10 (ўн) ой  3 (уч) кун муддати Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Жойларда инспекция ҳисобларида туриб, суд томонидан тайинланган жазоларни ўташдан қасддан бўйин товлаган, ўз вақтида ишга жойлашмаган, жазони ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлмаган маҳкумларга қонунда белгиланган тартибда аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан тайинланган жазо турини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш борасида судларга тегишли тартибда тақдимномалар киритилиб, жазо муқаррарлиги таъминлаш борасидаги ишлар давом қилдирилмоқда.

 

                                      подполковник  Х.Казаков, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй