Миллатлараро ҳамжихатлик – тараққиётимиз пойдевори

admin | 04-06-2017 | 3253

Миллатлараро ҳамжихатлик – тараққиётимиз пойдевори

Мамлакатимизда 136 тадан ортиқ миллатга мансуб фуқаролар тинч-тотув яшаб келмоқдалар. Давлатимиз томонидан ҳар бир миллатнинг урф-одатлари ҳурмат қилиниши билан биргаликда янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, вилоятимизда 9000 дан ортиқ татар миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилиб келаётган бўлиб, куни кеча Урганч шаҳридаги Жалоладдин Мангуберди мажмуасида “Сабантуй” татар миллий байрами кўтаринки руҳда ўтказилди. Ушбу байрамда нафақат татар миллатига мансуб фуқаролар иштирок этишда балки, вилоятимизда истиқомат қилаётган барча миллат вакиллари ўзларининг бадиий чиқишлари орқали байрамга ўзгача файз киритдилар. Байрамда табрик учун сўз олганлар мамлакатимиз тараққиёти ва тинчлигини таъминлашда бир тану, бир жон бўлиб яшашларини билдирдилар.

Байрам тадбирида вилоятимиздаги татар маданий-маърифий маркази раиси Дамира Латипова сўзга чиқиб, байрамни юқори савияда ўтказишда ёрдам берганлиги учун вилоят Ҳокимлигига, шунингдек тадбир пайтида жамоат тартиби ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаган вилоят ички ишлар органлари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

                                                                      Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

  

Садулла АБДУЛЛАЕВ олган суратлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй