Омонатга хиёнат-ми?

admin | 20-06-2017 | 15988

Омонатга хиёнат-ми?

Биз одатда аёл деганда, меҳрибон онамизни, суюкли ёримизни, қадрдон опа- синглимизни, жажжигина қизалоқларимизни кўз олдимизга келтирамиз.

Лекин, гоҳида аёллар томонидан жиноят содир қилинганлигини эшитиб, “наҳотки ўша фариштасифат аёллар жиноят содир қилди” деб даҳшатдан ёқа ушлаймиз.

Янгибозор туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган З.Бўтонова, 2017 йил 19 июнь куни Гурлан тумани марказида жойлашган буюм бозорига ҳарид учун борганида, у ерда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланаётган таниши, 1965 йилда туғилган Ў.З.ни учратиб қолади. Танишлар ўзаро узоқ вақт суҳбатлашганларидан кейин, З.Бўтанова танишини ёнида битта сумкасини унутиб қолдириб кетади.

Уйига келиб сумкаси эсига тушган З.Бўтонова бозорга қайтиб бориб, танишини ёнида қолдириб кетган сумкасини топади, лекин сумкасининг ичидаги 50 000 сўм пули ва уяли телефони йўқлигини кўриб, танишидан сўраб-суриштириши натижа бермагач, туман ички ишлар бўлимига ҳабар беради.

 Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу ўғирликни З.Бўтановани танишини ўзи содир қилганлиги аниқланиб, ундан пул ва уяли телефон ашёвий далил тариқасида олинди, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

50 ёшдан ошган ушбу аёл бозорда савдо-сотиқ жараёнида молларга ўзининг виждонини ҳам қўшиб “сотган” кўринади.

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй