Ўғри бегона эмас экан

admin | 29-12-2017 | 989

                                 Ўғри бегона эмас экан

Ҳалқимизда “Отангни қўмсасанг (соғинсанг) тоғангни бориб кўр” деган пурмаъно нақл бор. Чунки  отадан кейин яқин инсонлардан бири бу албатта тоға ҳисобланади.

Шовот туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Р.А. эса ўзига қўшни бўлиб яшовчи тоғаси, 1980 йилда туғилган М.Рўзметовни ҳолидан хабар олиш ўрнига, 2017 йил 15 декабрь куни кечки пайтда уйига яширинча кириб, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, сандиқда турган  тоғасининг жамғармасидаги 1 000 000 сўм пулларини  ўғирлаб кетди.

Уйидаги тартибсизликлар ва сандиқ ичидаги пули йўқлигини кўргач фуқаро М.Рўзметов зудлик билан туман ички ишлар бўлимига хабар берди.   Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ўғирликни содир этган жиян ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

      Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй