Велосипед эгасига қайтарилди

admin | 19-12-2017 | 759

                                 Велосипед эгасига қайтарилди

Хива шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган, Ж.О. илгари, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ҳамда фирибгарлик жиноятларини содир этганлиги учун суд томонидан тайинланган жазони ўтаган бўлсада, бундан ўзига тўғри хулоса чиқариб олмаган кўринади. Чунки у 2017 йилнинг  18 декабрь кунига ўтар кечаси, маҳалладоши, 1946 йилда туғилган А.Сапаевнинг уйида хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйини эшини калит танлаш йўли билан очиб кириб, у ерда турган нархи 500 000 сўмлик велосипедни ўғирлаб кетди.

Фуқаровий даъвогарнинг мурожаатига асосан ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, мазкур жиноят “иссиқ изи”дан фош этилиб, далилий ашё ҳисобланган велосипед эгасига қайтарилди.

Қинғир йўлни танлаган Ж.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                                               Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

  

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй