Харидорнинг телефонига кўз олайтирди

admin | 19-12-2017 | 838

                                 Харидорнинг телефонига кўз олайтирди

Бугунги кунда мамлакатимизда савдо ва хизмат кўрсатиш тизими шиддат билан ривожланиб, харидор ва мижознинг хохиш-истагини амалга ошириш асосий мақсад бўлиб бораётганлиги барчамизни бирдек қувонтирмоқда.

 Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган, Ю.Х. Урганч шаҳридаги музқаймоқ дўконларидан бирида ишчи бўлиб тузуккина ишлаётган эди, лекин у 2017 йил 17 декабрь куни дўконга келган харидор, Ш.Аннамуратова сумкасини пештахта устида қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб, унинг ичида турган уяли телефонини яширин равишда ўғирлади.

Дўкондан чиққач телефонини сумкасидан топа олмаган Ш.Аннамуратова, сотувчи ва дўкон ишчиларидан “бизнинг хабаримиз йўқ” деган жавобни олгач, ички ишлар бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Ҳодиса жойи ва ҳолатни синчковлик билан ўрганган тезкор ходимлар билан суҳбатда сўзлари пойма-пой бўлиб қолган Ю.Х. ўз айбига иқрорлик билдириб, уяли телефонни топширди. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

   

                                               Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй