Фирибгарлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

admin | 21-12-2017 | 7685

                    Фирибгарлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Ў. Тошкент шаҳрида ва бир нечта вилоятларда фаолияти фуқароларга лизинг асосида автомашина етказиб беришдан иборат бўлган масъулияти чекланган жамият ташкил этиб, фуқароларнинг ишончига кириб, уларга автомашиналарни икки-уч ой ичида етказиб беришни ваъда қилиб, улардан автомашина нархининг бир қисмини олдиндан олиб келган.

Аммо белгиланган муддат етиб келганида автомашинасини олиш учун жамиятга мурожаат қилган фуқаролар, ўзларини фирибгарнинг тузоғига тушганликларини билиб, ички ишлар органларига хабар қилишди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу шахс Хоразм вилоятида ташкил этган лизинг хизмати кўрсатувчи жамияти орқали бир неча фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги яъни 172 миллион сўмдан ортиқ пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги маълум бўлди ва унга  нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

                                               Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

  

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй