Чоршанба- Ёнғинлар профилактикаси куни

admin | 22-06-2017 | 3225

Чоршанба- Ёнғинлар профилактикаси куни

2017 йил 21 июнь, Чоршанба - “Ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан вилоят ИИБ Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармасининг масъул ходимлари томонидан, Урганч шаҳридаги 1-сонли “Мустақиллик” номли махаллада жойлашган барча аҳоли турар жойлари текширилиб, уларда яшовчи фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, Урганч шаҳрида жойлашган “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси ишчи-хизматчилари билан ўтказилган учрашувда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.Қ.Садуллаев иштирок этиб, йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2992-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини етказиб,  ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тушунтириб ўтди.

Бундан ташқари бу каби йиғилишлар вилоят ИИБ ЁҲБ масъул ходимлари томонидан  Кўшкўпир туманидаги “Кўшкўпир пахта тозалаш” АЖда,   Шовот туманидаги “Шовот дон махсулотлари” АЖда,  Боғот туманидаги “Коттонтех” МЧЖда, Хива шаҳридаги  “Камалак” ёзги болалар дам олиш оромгоҳида,  Хазорасп туманидаги  “Хазорасп Универсал савдо комплекси” МЧЖда,  Янгибозор туманидаги “Янгибозортумангаз” филиалида, Хонқа тумани “Электр тармоқлари” корхонасида,   Питнак шаҳридаги “GM-Uzbekistan” АЖ Хоразм филиалида,  Урганч шаҳрининг 5-сонли “Ал-Хоразмий” номли маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

 Йиғилишларда иштирок этганлар, юқоридаги Қарорни ўз вақтида қабул қилинганлигини эътироф этишиб, ўзлари ҳам ёнғинлар профилактикасини амалга оширишда доимо фаол қатнашишларини билдиришди.

Зеро, ҳалқимизнинг мол-мулкини ёнғиндан асраш, ҳар биримизнинг  инсоний бурчимиздир.

                                         полковник Р.Ишниязов, вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи


 

 

Ёнғин хавфсизлиги хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй