Ов қуролини ноқонуний равишда сотмоқчи эди

admin | 26-12-2017 | 4545

                    Ов қуролини ноқонуний равишда сотмоқчи эди

Хазорасп туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган, М.М. таниш-билишларига ўзида 2 та ов қуроли ва унинг ўқ-дорилари борлигини, шуларни харидори чиқса сотмоқчи эканлиги тўғрисида айтганида, унга қурол яроғни сотиб олиш ва сотиш қонуний тартибга солинганлигини, уни хар қандай шахсга сотиш мумкин эмаслигини, бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида тушунтиришди.

Лекин, виждонидан устун келган нафс балоси ушбу шахсни қонунни бузишга ундади.

У 2017 йил 20 декабрь куни уйидаги ов қуроллари ва ўқ-дориларини 650 000 сўмга сотаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наҳотки “қахрамонимиз” мазкур қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ёвуз ниятли кисмалар қўлига тушгудек бўлса, оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўрмади.

 

 

                                               Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй