Қидирувдаги жиноятчи ушланди

admin | 26-12-2017 | 5544

                                 Қидирувдаги жиноятчи ушланди

Қўшкўпир туманининг Ғозовот қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган О.Б. қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига кириш жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилиб, суд томонидан озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланиб, қилмишидан пушаймонлиги инобатга олиниб, шартли хукм қилиниб, синов муддати белгиланган эди.

Синов муддати давомида унга вақти-вақти билан ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти юклатилди.

Ўзига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаб, ички ишлар органларидан яшириниб юрган О.Б.га нисбатан хукмнинг шартлилиги бекор қилиниб, қидирув эълон қилинди. 

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида у 2017 йил 25 декабрь куни ушланиб, суд хукмининг ижросини таъминлаш учун тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

“Қилмиш - қидирмиш” деб шуни айтсалар керакда.

   

                                               Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй