Қасамёд садоқат рамзидир

admin | 29-12-2017 | 4303

Қасамёд  садоқат рамзидир

Дарҳақиқат халқимизнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз қасамёдига содиқ қолиши бобомеросдир. 

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ички  ишлар органлари ходимлари самарали хизмат қилиб келмоқдалар.

 

 

2017 йилнинг 28 декабрь куни Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Хоразм вилояти ички ишлар органларининг 248 нафар профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қилиш тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этишди.

 

 

Тадбирда профилактика инспекторларига ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда янги намунавий лойиҳалар асосида қурилган, барча қулайликларга эга хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида ажратилган шахсий “Матиз” автомашиналарининг калитлари топширилди.

 

 

Шундан кейин тадбир меҳмонлари Урганч шаҳридаги “Камолот” маҳалласида 4 нафар профилактика инспекторлари учун қуриб фойдаланишга топширилган хизмат уйларига ташриф буюрдилар. Хонадон эгалари ва уларнинг фарзандларига байрам совғалари топширилди.

 

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Ички  ишлар Вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов республикада ҳуқуқий экспримент тариқасида ташкил этилган Урганч шаҳридаги ички ишлар бўлимларига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар ва хизмат жараёни билан яқиндан танишди.

 

 

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй