Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

admin | 31-12-2017 | 526

Вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар ва туман ИИБлари бошлиқларига

Сизларни ва Сиз раҳбарлик қилаётган ички ишлар органлари барча ходимларини, фахрийларимизни, шунингдек хизмат вазифасини ўташ вақтида эл-юрт тинчлигини ҳимоя этиб ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини кириб келаётган Янги – 2018 йил билан самимий муборакбод этаман.

Муҳтарам Президентимиз томонидан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинган янги - 2018 йил она юртимизнинг янада равнақ топишида, тараққиётида, элимиз учун омадли ва баркамол йил бўлсин.

Мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Янги йил барчангизга янги омадлар, ютуқлар олиб келсин.

Сизларга мустаҳкам саломатлик, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

 

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник                                                                                                        Ш.Н.Рахмонов

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй