Блок-пост фаолияти тўхтатилди

admin | 06-01-2018 | 188

Блок-пост фаолияти тўхтатилди 

            Вилоятлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида республикамиз, шу жумладан Хоразм вилояти ҳудудида бир қанча блок-пост ва мунтазам йўл-патрул хизмати масканлари  фаолиятини тугатиш борасида амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

             Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани ва Хоразм вилоятининг Хонқа туманларини боғловчи  Амударё понтон кўприги блок-постининг фаолиятини тугатилди. Бу эса ушбу йўлдан ҳаракатланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчиларининг вақтини тежаш имконини бермоқда.

                 Албатта шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бундай қулайлик  нафақат вилоятимиз ва қўшни Қорақалпоғистон Республикаси алоҳиси томонидан, балки вилоятимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар томонидан ҳам илиқ кутиб олинди.

                                

                                                         Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

(олдинги ҳолати)

(хозирги ҳолати)

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй