Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан 2017 йил мобайнида қидирувда юрган жиноятчиларни ҳамда бедарак йўқолган шахсларни қидириб топиш бўйича тегишли тезкор қидирув ишлари олиб борилди.
Жумладан, 2017 йилнинг 12 ойи мобайнида 264нафар қидирувдаги шахслар ушланиб, уларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.
Ушланган шахслардан 160 нафарига 2017 йилда қидирув эълон қилинган бўлса, 104 нафари олдинги йиллардан буён қидирилаётган эди.
Шунингдек, 2017 йил давомида вилоят бўйича 8 нафар бедарак йўқолган шахсларнинг барчаси олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида оиласи даврасига қайтарилган.