Чоршанба- Ёнғинлар профилактикаси куни

admin | 29-06-2017 | 3186

Чоршанба- Ёнғинлар профилактикаси куни

2017 йил 28 июнь, Чоршанба - “Ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан вилоят ИИБ Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармасининг масъул ходимлари томонидан, Урганч шаҳридаги 25-сонли “Умид” номли махаллада жойлашган барча аҳоли турар жойлари текширилиб, уларда яшовчи фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, Урганч шаҳрида жойлашган вилоят онкологик касалликлар диспансери ишчи-хизматчилари билан ўтказилган учрашувда вилоят ИИБ ЁҲБ бошлиғи полковник Р.Э.Ишниязов иштирок этиб, йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2992-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини етказиб,  ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиб-қоидалари тўғрисида тушунтириб ўтди.

Бундан ташқари бу каби йиғилишлар вилоят ИИБ ЁҲБ масъул ходимлари томонидан  Шимолгазтаъминот УК Урганч шаҳар филиалида,  Урганч шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникада,   “Ўзбектелеком” АК Шовот филиалида, Боғот тумани халқ таълими бўлимида,  Хазорасп “Тумангаз” филиалида,  Янгибозор тумани “Электр таъминоти” корхонасида,  Урганч шаҳридаги “Урганч дехқон бозори” МЧЖда,  Питнак шаҳридаги “GM-Uzbekistan” АЖ Хоразм филиалида ўтказилди.

 Йиғилишларда иштирок этганлар, юқоридаги Қарорни ўз вақтида қабул қилинганлигини эътироф этишиб, ўзлари ҳам ёнғинлар профилактикасини амалга оширишда доимо фаол қатнашишларини билдиришди.

Зеро, ҳалқимизнинг мол-мулкини ёнғиндан асраш, ҳар биримизнинг  инсоний бурчимиздир.

Ёнғинлар профилактикаси билан боғлиқ ишлар қизғин давом этмоқда.

                                             сержант Ш.Хасанов, вилоят ИИБ ЁХБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй