Қаровсиз қолдирилган уйга ўғри тушди

admin | 10-03-2018 | 935

Қаровсиз қолдирилган уйга ўғри тушди

2018 йил 2 март куни хонқалик М. Севара шу йилнинг 23 февралидан 2 мартига қадар бўлган оралиқда кимдир янги уйининг деразасини синдириб кириб, жами 6 миллион  750 минг  сўмлик  маиший техникаларини ўғирлаб кетганлигини тўғрисида туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.

Туман ички ишлар бўлими тезкор ходимлари ва ҳудуд профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини шу маҳаллада яшовчи, 1998 йилда туғилган, Д.Н. содир этганлиги маълум бўлиб,  “иссиқ изи”дан фош этилди.

Ачинарлиси, тоғни урса талқон қиладиган йигит ҳалол меҳнатдан қочиб жиноятга қўл урди. Ўғри деган ном олиб юзи шувут бўлди.

Шу ўринда бир мулоҳаза.

Ўзингга маҳкам бўл - қўшнингни ўғри тутма, дейди доно халқимиз.

 М. Севара узоқ муддат ҳовлисини қаровсиз қолдириб, эътиборсиз юрмаганда ёҳуд товар моддий бойликларининг қўриқланиш кафолатини  ишончли ҳам арзон бўлган туман ИИБ қўриқлаш бўлимининг техник қўриқлаш пункти ихтиёрига топширганида уйининг деразаси синдирилмаган, узоқ йиллар давомида пешона тери ҳисобига ишлаб топган моддий  бойликлари ўғирланмаган бўларди.

Мазкур холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй