Лицейда Наврўз байрами

admin | 18-03-2018 | 2441

Лицейда Наврўз байрами 

         Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хоразм академик лицейида ҳар бир байрам ўзгача тайёргарлик ва кўтаринки кайфиятда нишонланиши анъанага айланиб бормоқда.

          Жумладан, жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан мазкур лицейда ўтказилган турли тадбирлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

          Лицей ховлисида катта дошқозонда пиширилган сумалак, шу куни байрам муносабати билан безатилган дастурхон атрофида йиғилганлар ва лицей жойлашган маҳалладаги хонадонларда яшовчи аҳолига улашилди.

           Шунингдек, лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган баҳорий таомлар байрам дастурхонига ўзгача файз бағишлади десак муболаға бўлмайди.

            Ўқув гуруҳлари ўртасида ўтказилган миллий спорт ўйинларида барча йигит-қизлар фаол иштирок этдилар.

            Таълим-тарбия ва жамоат ишларида ташаббускорлигини намоён этиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчиларга байрам муносабати билан фахрий ёрлиқлар топширилди.                

                            подполковник Р. Машарипов, лицей директори

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй