Қидирувдаги фирибгар ушланди

admin | 30-06-2017 | 18793

Қидирувдаги фирибгар ушланди

Хива туманида яшовчи 1973 йилда туғилган А.А. фирибгарлик жиноятини содир этганлиги юзасидан қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергови пайтида айбига иқрорлик билдириб, фуқаровий даъвогарга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши тўғрисида берган ваъдаси инобатга олиниб, ундан муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат олиниб, озодликда қолдирилган эди.

Лекин у жиноят иши судга оширилганидан кейин, зарарни қоплаш имконияти йўқлигини билиб, одил судлов органи томонидан тайинланадиган жиноий жазодан қутилиб қолиш мақсадида яшириниб юрган эди.

Ички ишлар органи ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, ўзини “устаси фаранг” деб ҳисоблаган фирибгар вилоят ҳудудида ушланиб, ҳибсхонага жойлаштирилди.   

    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй