Жаҳл келса, ақл кетар

admin | 30-06-2017 | 17048

Жаҳл келса, ақл кетар

Қўшнилар бир ҳаводан нафас олиб, бир ариқдан сув ичиб яшаши сабабли, яхши қўшничилик тинчлик гаровидир. Ота-боболаримиз ҳамиша уйида яримта нони қолган бўлса ҳам қўшнилари билан биргаликда баҳам кўриб келишган.

Аммо гоҳида қўшнилар ўртасида арзимаган сабаблар натижасидаги  келишмовчиликлар ва жанжалларни  эшитиб ҳайрон қоласан.

Шовот туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ш.С. 2017 йил 28 июнь куни уйи олдида қўшниси 1997 йилда туғилган М.С. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, унинг бошига белкурак билан уриб, оғир тан жароҳати етказди.

Одамлар таниқли паҳлавондан “Дунёда энг кучли инсон ким” деб сўраганларида, у “Жаҳли чиққанида ўзини босиб тура оладигани” деб жавоб берган экан. Чинданда “Жаҳл келса, ақл кетар” деган гап бор. 

Мазкур ҳолат юзасидан “жаҳлдор” қўшнига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз юртдошлар, “Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши” эканлигини унутмайлик.

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй