Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

admin | 30-06-2017 | 9847

Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

Барчамизга маълумки, ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлари ходимлари билан ҳамкорликда корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда учрашувлар ўтказиб, ҳафта давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, содир қилинган жиноятлар, уларни содир этилиш сабаб ва шарт-шароитлари, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида ўз ҳисоботларини кенг омма эътиборига етказиб келмоқдалар.  

29 июнь куни ҳам жойларда “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Қўшкўпир тумани аҳолиси билан ўтказилган учрашувда иштирок этган, вилоят ИИБ масъул ходимлари ўтган хафта давомида содир қилинган жиноятлар тафсилотларига тўхталиб ўтишди. Бу борада айниқса Боғот туманида бир хафта ичида содир қилинган инсон ўлими билан боғлиқ иккита жиноят кўпчиликнинг вужудини жунбушга келтирди.

Йиғилишда иштирок этганлар, муҳокама қилинган масалалардан ўзлари учун зарур сабоқ олганликларини, ҳуқуқбузарликка қарши курашишда муросасиз бўлишларини, жамиятда бўлаётган ўзгаришларга нисбатан даҳлдорлик ҳиссини оширишларини  билдиришди. 

   Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй