Аёл қотилликка қўл урди

admin | 30-06-2017 | 19172

Аёл қотилликка қўл урди

Аёл деганда, хаёт давомчиси, яъни фарзандни дунёга келтириб, уни парваришлаб, улғайтириб, эл корига ярайдиган шахс қилиб тарбиялайдиган буюк зот тушунилади.

Лекин аёл қотилликка қўл урганини эшитган одамзот ҳайратдан ёқа ушлайди.

Асли Сурхондарё вилоятидан бўлган, 1974 йилда туғилган, Х.Саидахмад, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга муккасидан кетиб, маълум бир касб-корни эгалламаганлиги сабабли, ўзи туғилиб ўсган диёрда бахтини топа олмай, бахт излаб Хоразм вилоятига келади.

У Питнак шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган, Т.Н. билан танишиб қолиб, унинг уйида вақтинчалик рўйхатдан ўтиб, у билан қонуний никоҳдан ўтмасдан турмуш қуриб яшай бошлайди, уларнинг ўрталарида 2 нафар фарзанд дунёга келди..

“Ўхшатмагунча учратмас” деганларидек, эр-хотиннинг иккаласида ҳам бахтли оила барпо этишга интилиш бўлмади, аксинча уларнинг муносабатлари кундан-кунга чигаллашиб, арзимаган баҳоналар  натижасида жанжаллашадиган бўлиб қолишди.        

2017 йил 29 июнь куни навбатдаги оилавий низо пайтида, Т.Н. ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғи Саидахмаднинг чап елка қисмига жароҳат етказиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. 

Хоразм вилоятига бахт излаб келган Саидахмаднинг сафари фожеали якунланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, турмуш ўртоғининг қотилига айланган аёл қамоққа олинди.

                                                        Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй