Ўғирланган велосипед эгасига қайтарилди.

admin | 30-06-2017 | 17068

Ўғирланган велосипед эгасига қайтарилди.

Маҳаллаларда яшовчилар, қўшнисининг уйига келган меҳмонни, ўз меҳмони каби уйига таклиф қилишлари, унга ҳурмат кўрсатишлари,  асрлар давомида шаклланган ва бошқа миллатлар томонидан улуғланган қадриятларимиздан биридир.

Урганч шаҳрида яшовчи, илгари ўғирлик жинояти учун судланган, 1979 йилда туғилган Х.О. эса маҳаллада юзи шувутга қолди, чунки у қўшнисининг уйига меҳмонга келган фуқаро Ф.Абдуллаевнинг велосипедини уй олдида қўйиб, ичкарига кириб кетганидан фойдаланиб, яширин равишда ўғирлаб кетади.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ўғирлик жинояти фош этилиб, велосипед ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй