Ҳукм ижроси таъминланмоқда.

admin | 30-06-2017 | 17366

Ҳукм ижроси таъминланмоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режага асосан, барча шаҳар ва туманларда, судлар томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишининг қонунийлиги ўрганилиб, жазони ижро этиш инспекцияси ходимларига амалий ёрдам берилиб, ушбу турдаги жазоларга ҳукм қилинган шахслар билан профилактик йўналишдаги навбатдаги учрашувлар ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида шаҳар ва туманлар ИИБларида мазкур йўналишда хизмат қилаётган ходимларга қонундаги ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида тушунтирилди.

Бундан ташқари, жазони ижро этиш инспекцияси ҳисобида турган  шахслар билан ўтказилган профилактик йўналишдаги учрашувларда, улар жазони ўташ тартибини бузганлик учун жавобгарликка тортилишлари тўғрисида яна бир бор огохлантирилдилар.

   Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй