Фирибгарнинг қилмиши фош этилди.

admin | 01-07-2017 | 18556

Фирибгарнинг қилмиши фош этилди.

Деярли ҳар куни телевидение, радио ва босма оммавий ахборот воситаларида фуқароларни фирибгарларнинг тузоғига илиниб қолишини олдини олиш мақсадида, огоҳликка чорловчи кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар бериб борилмоқда.

Фирибгарлик жиноятларига қарши қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилиб, ушбу турдаги жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жиноий жазолар бир карра оғирлаштирилиб, улар томонидан фуқароларга етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланмаган тақдирда, келгусида уларга нисбатан амнистия актларини қўллаш тақиқланмоқда.

Шундай бўлсада, ўзганинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган айрим шахслар, гоҳида ўзларининг мансабларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик қилишса, аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, фирибгарликни ўзига “касб” қилиб олган шахслар, ўзини ҳожатбарор қилиб кўрсатиб, фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан пул ва бошқа қимматликларини қўлга киритаётганликлари кундалик хаётимизда учраб туриб.

Юқоридаги айтиб ўтилган холатларга мисол бўладиган фирибгарлик жиноятлари тўғрисида тўҳталиб ўтмоқчимиз.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали доценти, 1952 йилда туғилган И.М. мансаб ваколатидан фойдаланиб, 2017 йил 29 июнь куни, таниши, З.Матризаеванинг қизини, олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича ўқишга киритиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган пайтида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган, Ш.Б. 2015 йил май ойида Урганч шахар электр тармоқлари корхонасидан ишдан бўшаган бўлсада, 2016 йил март ойида, Урганч шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган Г.Раджаповани электр энергиясидан қарздорлиги кўплигини, қарздорликни бартараф қилмаган тақдирда, уйини электр тармоғидан ажратиб қўйишини рўкач қилиб, унинг 350 000 сўм пулини, тўлов квитанциясини кейинчалик олиб келиб беришга ишонтириб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур холатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда фуқароларимизни фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишдан огоҳ бўлишга яна бир бор чақирамиз.

                                                         Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй