Чўмилиш фожеа билан якунланди

admin | 04-07-2017 | 22834

Чўмилиш фожеа билан якунланди

Ёзнинг иссиқ кунларида сувда чўмилиш қанчалик мароқли бўлса, белгиланмаган жойларда чўмилиш хаёт учун шунчалик хавфлидир.

Ушбу ёз мавсумида белгиланмаган жойларда чўмилиш жараёнида эҳтиётсизликка йўл қўйган турли ёшдаги фуқаролар сувга чўкиш натижасида вафот этишганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Биз хозир тўхтатилиб ўтмоқчи бўлган ходиса тафсилотини ёритиш билан, фарзанд доғида куяётган бир оиланинг дардини янгилаш ниятидан йироқмиз.

Гурлан туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган, Р.Шерзод укаси 2008 йилда туғилган Р.Бехруз билан 2017 йил 1 июль куни Гурлан тумани ҳудудидан оқиб ўтган “Манғит-арна” каналига чўмилиш учун бориб, эхтиётсизлиги натижасида иккаласи ҳам сувга чўкиб вафот этишган.

Хўш уларнинг сувга чўкиб вафот қилишларига қандай омиллар сабаб бўлди?

Аввало барчамизга маълумки, “Манғит-арна” каналида сувнинг оқиш тезлиги жуда юқори бўлиб, қирғоқларида ўсган ўт-ўланлар хавфни янада оширади. Чўмилиш учун мўлжалланмаган жойларда, махсус қутқарувчилар тўғрисида сўз юритмасак ҳам бўлади.  

Азиз юртдошлар, фарзандларимизни белгиланмаган жойларда чўмилишига йўл қўймасак, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олган бўламиз.

                                                         Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй