Мезбонни тунаган мехмон

admin | 02-07-2017 | 16203

Мезбонни тунаган мехмон

Халқимиз уйига меҳмон келса, унинг кўнглини кўтариш учун бор-будини тўкиб-сочиб, елиб-югуриб хизмат қилади.

 Урганч туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ў.Шарипова уйига Гурлан туманида яшовчи, тенгдош таниши Ў.Х. 2017 йил 12 июнь куни меҳмонга келганида хурсанд бўлиб, меҳмондорчиликни рисоладагидек қилди.

Шундай бўлсада меҳмонни бундан кўнгли тўлмаган кўринади, чунки у уй эгасининг кўзини шамғалат қилиб, уйининг ётоқхонасида турган, 1 жуфт тилла зираги, 3 дона тилла узуги ва 1 дона тилла занжирини ўғирлаб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят фош этилиб, “меҳмон” ўғирлаб кетган тилла буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй