Йўл қоидани ёқтиради

admin | 02-07-2017 | 16837

Йўл қоидани ёқтиради

Йўлларимизда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг сони кундан-кунга ортиб бораётганлиги, халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий таъминоти яхшиланиб бораётганлигидан далолат беради.

Шу билан биргаликда автотранспорт воситалари зич ва тез ҳаракатланаётган йўлларда, ҳайдовчилардан ҳушёрлик ва эпчиллик, энг асосийси, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

1966 йилда туғилган, С.Х. 2017 йил 1 июль куни “Спарк” русумли автомашинасини “Урганч-Шовот” автомобиль йўлида бошқариб бораётиб, чапга бурилиш вақтида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган Б.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашиб кетди.

Тўқнашув натижасида “Нексия” автомашинаси  йўловчиси, 1991 йилда туғилган Умирбек Жаббаров тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Зеро, “Йўл қоидаси - умр фойдаси” эканлигини унутмайлик,

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй