Йўл қоидаси - умр фойдаси

admin | 04-07-2017 | 20977

Йўл қоидаси -  умр фойдаси

Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларида, ҳар йили дунёда йўл транспорт ходисаси натижасида 1 200 000 дан ортиқ инсон ҳаётдан бевақт кўз юмиши,  40 миллиондан ортиқ инсон эса турли даражадаги жароҳати олиши қайд этилади.

 Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун “Йўл харакати қоидалари”га риоя қилиш ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдадан бирдек талаб этилиши,  вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан жойларда ўтказилаётган профилактик учрашувларда аҳоли эътиборига етказилиб келинмоқда.

Шунга қарамасдан, вилоятимиз ҳудудида деярли хар куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда.

Жумладан, 1979 йилда туғилган, Р.Қ. “Спарк” русумли автомашинасини 2017 йил 2 июль куни Урганч тумани Муқимий кўчасида бошқариб бораётиб, қарама-қарши йўналиш бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб  келаётган, 1958 йилда туғилган, фуқаро Л.А. билан тўқнашиб кетиши натижасида,  велосипед ҳайдовчиси “чап қўл билак қисми ёпиқ синиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган бўлса, Шовот туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган Қ.О. 2017 йил 3 июль куни ўзига тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинасини “Дашауз-Шовот-Урганч” йўлининг 51-километрида бошқарувни эплай олмай йўл четига ағдариши натижасида, ўзи ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар.   

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Азиз, юртдошлар, йўлга чиққан хар бир фуқаро йўл харакатининг қайсидир иштирокчисига айланади, шу сабабли, “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий риоя қилсак, йўл-транспорт ходисаси содир қилинишини олдини олишга муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй