“Антиқа” фирибгарлик

admin | 05-07-2017 | 19146

“Антиқа” фирибгарлик

Инсон ёшидан қатъий назар, қўзбойлоқчи ва афсунгарларнинг маҳоратига зўр қизиқиш билан қараб келади.

Цирк томошаларида сеҳргару, афсунгарлар томонидан саҳна кўринишларида намойиш этиладиган жумбоқларни ечимини топишга қанчалик уринмайлик, аксарият ҳолларга бунга эриша олмай, уларнинг истеъдодларига таҳсинлар айтамиз.

Биз тўҳталиб ўтмоқчи бўлган, ходиса “қаҳрамони” томонидан   кўрсатилган афсунгарлик бутунлай бошқа ҳолат.

Фарғона вилоятида туғилган ва шу вилоятда яшовчи, 1997 йилда туғилган С.М. “улкан режаларни” кўзлаб, 2017 йил 19 июнь куни Хоразм вилоятига келади.

У Урганч шаҳридаги сафарини Ўзбекистон кўчасида жойлашган дўкон сотувчиси Д.Қодирова билан танишиб, унга тилла буюмларни арзон нархда сотишини айтишдан бошлайди.

Нарх ҳақиқатда анча арзонлигини эшитган Д.Қодирова тилла тақинчоқларни заргарда текшириб кўрганида, текширилган тақинчоқлар соф тилладан ясалганлиги эътироф этилади. Д.Қодирова ҳариди бароридан келганидан суюниб, 3 турдаги тилла тақинчоқларни олиш учун 6 500 000 сўм пулни бераётганида, С.М. ўзининг афсунгарлигини ишга солиб, Д.Қодировага қараб “Илтимос пулингизни қайтадан санаб беринг” деб илтимос қилади, Д.Қодирова пулни қайта санашга киришиб кетганидан фойдаланган “афсунгар” тилла буюмларни худди шундай шаклда сариқ металдан ясалган соҳтасига алмаштириб қўяди.

Сотиб олган тилла тақинчоқларини кейинчалик танишларига кўрсатаётган Д.Қодирова алданганлигини билиб, ички ишлар органига хабар беради.

Урганч шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида “афсунгар фирибгар” ашёвий далиллар билан Урганч шаҳрида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.     

    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй