Олов - тилсиз ёв

admin | 05-07-2017 | 27943

Олов - тилсиз ёв

Халқимиз азалдан-азалдан, дуога қўл очаркан, учта бало-қазодан сақлашликни сўрайди. Шулардан биринчиси албатта ўт  (ёнғин) балосидир. 

Аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда, шунингдек жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини текшириш жараёнида, соҳа ходимлари томонидан доимий равишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш тўғрисида тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Шундай бўлсада, айрим фуқароларнинг оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги уларга моддий зарар келтирмоқда.

Жумладан, Урганч туманининг Ғалаба қишлоғида яшовчи, 1952 йилда туғилган, И.Хўжаев дала майдони чеккасига, қуриган шох-шаббалардан қорамолларини сақлаш учун вақтинчалик молхона қуриб, шу ерда 9 бош қорамолини боқиб  келаётган эди.

2017 йил 4 июль ушбу молхонада содир бўлган ёнғин натижасида бир бош қорамол нобуд бўлди.

Дастлабки суриштирув жараёнида, ёнғин оддий қоидаларга риоя қилмаганлик, яъни молхона яқинида ёқилган гулханнинг тўлиқ ўчирилмаганлиги натижасида келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Хурматли фуқаролар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг, бу билан Сиз  мол-мулкингизни нобуд бўлишдан асрайсиз.

     Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй