Сотувчини чалғитган аёл

admin | 24-06-2017 | 18961

Сотувчини чалғитган аёл

Хива туманидаги дўконда савдо-сотиқ қилаётган тадбиркор, 1979 йилда туғилган Н.Аминова савдо якунланиб, кун кеч бўлганида ёнида турган, ичида соябони, пуллари, фуқаролик паспорти бўлган сумкасини кимдир яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билгач, эси чиқиб кетган бўлсада, ўзини йўқотмасдан ички ишлар бўлимига хабар берди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ўғирлик жинояти фош этилди. Ҳайратланарлиси, ушбу ўғирлик жиноятини, шу туманда яшовчи, 42 ёшли аёл О.Р. содир этганлигидир. Суриштирув пайтида у қилмишидан пушаймонлик билдириб, сотувчининг қўли-қўлига тегмай савдо қилаётганлигидан фойдаланиб, уни чалғитиб, ўғирлаб олган аёллар сумкаси ва ичидаги буюмларни ашёвий далил тариқасида топширди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй