Автомашина олмоқчимисиз...

admin | 26-06-2017 | 20983

Автомашина олмоқчимисиз...

Мустақиллик  туфайли  мамлакатимизда автомобил ишлаб чиқариш саноати ташкил этилиб, қисқа муддатда, қулай, замонавий ва сифатли автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остидаги турли русумдаги автомобилларни сотиб олишга бўлган талаб, дунёнинг кўплаб давлатлари ва ўзимизнинг ички бозоримизда доимий равишда ошиб бормоқда.

Лекин ундан фойдаланган ғараз мақсадли шахслар автомашиналарни автосалонларда сотилиш нархидан анча арзон нархларда, шунингдек айрим турдаги автомашиналарни хеч қандай навбатсиз олиб бериш тўғрисидаги алдовлар билан фуқароларимизни ишончига кириб, пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқдалар.  

Қуйидаги ҳолатлар билан танишгач, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.  Хонқа туманида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1980 йилда туғилган, Р.А. илгари фирибгарлик жинояти учун судланганлигидан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, “Кобальт” русумли автомашина олиб беришга ишонтириб, Шовот туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро Э.Шокирни 33 600 000 сўм пулини шу йилнинг апрель ойида фирибгарлик йўли билан қўл киритган.

Хива туманида яшовчи, илгари судланган, 1984 йилда туғилган А.Ж. эса, “инсофли фирибгар” кўринади,  у Урганч шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.Дилшодга “Дамас” русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 19 000 000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида фуқароларимиздан автомашина олди-сотдисида фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун, барча жараёнларни, яъни пулни олиш, автомашинани расмийлаштиришни бир вақтнинг ўзида нотариал тартибда расмийлаштиришни сўраймиз.

   майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй