Ўғирликлар фош этилди

admin | 22-12-2018 | 2675

Ўғирликлар фош этилди

 

 “Мол аччиғи – жон аччиғи” деган иборани кундалик турмушимизда гоҳи-гоҳида эшитиб турсакда, унинг туб моҳиятини хар доим ҳам англашга ҳаракат қилмаймиз. Қачонки бирон бир мол-мулкимиз “қўли эгри” шахснинг ўлжасига айланиб қолгач, мол аччиғида ички ишлар бўлимига чопамиз.

Фуқароларнинг ўғирлик билан боғлиқ мурожаатлари ички ишлар органларида қабул қилинар экан, ходимлар ўз олдида мазкур ўғирлик жиноятини фош этиш, ўғирланган мол-мулкни ўз эгасига қайтариш, жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш каби мақсадларни қўйган ҳолда суриштирув ишларини бошлайдилар.

Янгибозор туманида содир этилган ўғирлик билан боғлиқ иккита жиноят ички ишлар ходимларининг ана шундай мақсадда олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида фош этилди.

Жумладан, 2018 йил 9 декабрь куни Янгибозор туманида яшовчи, Х.Отабекнинг уйидан умумий нархи 1 800 000 сўм бўлган турли маиший хўжалик молларини ўғирлаб кетган шахс, шу туманда яшовчи, 1985 йилда туғилган М.О. эканлиги қарийб ўн кун давомида олиб борилган суриштирувлар натижасида аниқланди.

Шунингдек, 2018 йилнинг 12 декабрь куни Янгибозор туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган, Х.Максуднинг уйидан 3 000 000 сўм ва 2 500 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб кетган, шу туманда яшовчи, 1996 йилда туғилган, К.О.нинг кирдикорлари эса тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижаси уч кунлик муддатда фош этилди.

Фуқаровий даъвогарларга тегишли мол-мулклар гумонланувчилардан ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ички ишлар органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй