Ғолиблик шохсупасида лицей ўқувчилари

admin | 27-12-2018 | 1377

Ғолиблик шохсупасида лицей ўқувчилари

 

Мамлакатимиз бўйлаб 2018 йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январига қадар эълон қилинган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Хоразм вилоятида ҳам турли маънавий-маърифий ҳамда тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бу борада Ёшлар Иттифоқининг Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоятда жойлашган ҳарбий қисмлар аскарлари ва ҳарбий йўналишдаги илм даргоҳлари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган турли тадбирлар алоҳида таҳсинга сазавор бўлмоқда.

Хусусан, Ёшлар Иттифоқининг Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан 2018 йил 27 декабрь куни Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази” мажмуасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда Хоразм вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлар шахсий таркиби ва ҳарбий йўналишдаги лицейлар ўқувчиларидан иборат жами олтита жамоа иштирок этди.

Чуқур билим ва тафаккурни талаб қиладиган, мулоҳазага бой саволлардан иборат бўлган ўйинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг Хоразм Академик лицейи ўқувчиларидан ташкил топган жамоа аъзолари ўзларининг эгаллаган илмларини яна бир намоён этиб, мусобақанинг мутлоқ ғолибига айланишди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ИИВ нинг Хоразм Академик лицейи ўқувчиларидан иборат жамоа аъзоларининг ҳар бирига Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши томонидан қимматбаҳо совға (уяли телефон аппарати) ва диплом тантанали равишда топширилди.    

Маълумот учун: 2018 йилнинг 4 декабрь куни юқоридаги терма жамоалар ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича ўтказилган мусобақада ҳам ғолибликни айнан ИИВ нинг Хоразм Академик лицейи ўқувчилари қўлга киритишган эди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими






(суратда ўйин жараёнидан лавҳалар ва мусобақада ғолибликни қўлга киритган ИИВнинг Хоразм Академик лицейи жамоаси)


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй