Пиротехника савдосининг олдини олинди

admin | 28-12-2018 | 2882

Пиротехника савдосининг олдини олинди 

Мамлакатимизнинг барча жойларида янги йил шукуҳи эсаётган шу кунларда, байрамни юқори кайфиятда кутиб олишга тайёргарликлар юқори, бироқ, орзиқиб кутилаётган янги йилда ҳар хил нохушликлар келтириши мумкин бўлган пиротехника воситаларини айрим шахслар ноқонуний даромад топиш илинжида кўчаларда, аҳоли гавжум жойларда фуқароларимизга сотишга уринишмоқда.

Вилоят ҳудудида пиротехника воситаларининг ғайриқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларини аниқлаш борасида вилоят божхона бошқармаси ва ички ишлар бошқармаси  ходимлари ўзаро ҳамкорликда турли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Куни кеча Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори ёнидаги автомобиллар тўхташ жойида юрган фуқаро Ж.С. шубҳа остига олиниб, унга тегишли бўлган қора рангли сумкаси кўздан кечирилганда, сумка ичида 420 000 сўмлик жами 700 дона “Трения” ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирув пайтида Ж.С. га ушбу пиротехника воситаларини фуқаро Ш.М. берганлиги маълум бўлди, шундан кейин  Урганч шаҳар Гурлан кўчасида фуқаро Ш.М.га тегишли бўлган қора рангли сумка (рюгзак) кўздан кечирилганда, сумка ичида 600 000 сўмлик икки хил турдаги жами
1200 дона “Британик” ёзувли ҳамда жами 600 дона “Трения” ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Кўрилган чоралар натижасида жами 2500 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Хоразм вилояти божхона

бошқармаси

Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй