Ёт ғояларга алданманг!

admin | 01-02-2019 | 3727

Ёт ғояларга алданманг!

XXI аср - ахборот технологиялари асри. Кунда кунора ахборот технологиялари соҳасида бирон бир янгилик яратилмоқда. Албатта яратилаётган ушбу янгиликлардан эзгулик ва тараққиёт йўлида фойдаланилса хўп-хўп, акси бўлсачи...

Боғот туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган, Р.З. ва унинг тенгдоши ва маҳалладоши К.Н. ларнинг ахборот технологиялари соҳасида яратилган янгилик ва қулайликлардан қонунга хилоф мақсадларда фойдаланиб келганликлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фош этилди.

Боғотлик ушбу икки тенгдош диний мазмундаги аудио ва видео файлларни уяли телефонлари хотирасига юклаб олиб ва сақлаб келиб, кейинчалик ушбу файлларни ижтимоий тармоқлар, ҳусусан “Телеграмм” мессенжери орқали бир-бирига ва танишларига жўнатиб келишган.

Ушбу аудио ва видео файллар диншунослик экспертизасидан ўтказилганида, улар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги ҳамда жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар эканлиги маълум бўлди.

Машҳур шоир Маҳтумқули ўз ғазалида “ҳар тоғ қазиган Фарҳод бўлмас” деганидек, ҳеч қанақа диний таълимга эга бўлмаган шахсларни “диний уламо” деб тан олиб, уларнинг маърузаларини ўзгаларга тарқатиб, уларни ҳам шунга эътиқод қилишга ундаш албатта қонунга хилофдир.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй