Дока рўмол қуримади

admin | 08-06-2017 | 14259

Дока рўмол қуримади

Урганч туманида яшовчи эр-хотин 1958 йилда туғилган Ж.Н ва 1965 йилда туғилган Т.З. ларнинг оилавий низолари бу сафар жанжалга айланди. Натижада эр ўз хотинини тани-баданига қасддан қўли билан уриб соғлиги бузилиши билан боғлиқ бўлган енгил тан жароҳати етказган.

Ҳалқимизда, “Эр-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши” деган нақл бор, лекин, бу гал дока рўмол қуримаганга ўхшайди.    

Жабрланувчининг берган аризаси юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида эрига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

 

   Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй