Сайёр қабуллар фуқаролар учун қулай

admin | 02-04-2019 | 2010

Сайёр қабуллар фуқаролар учун қулай 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари полковник Р.А.Хатамов томонидан 2019 йилнинг 1-2 апрель кунлари Хоразм вилояти аҳолиси учун Урганч шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда қарийб 50 нафар фуқаролар ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ ариза, таклиф ва шикоятлари билан қатнашдилар.

Мурожаатларнинг аксарияти ички ишлар органлари хизматига ва ИИВ тасарруфидаги таълим муассасаларига кириш, хизматга қайта тиклаш, шунингдек ички ишлар органлари иш юритувидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишларининг суриштирув ва тергови билан боғлиқ бўлди.

Мазмун-моҳияти ва тегишлилигидан келиб чиққан ҳолда, аксарият мурожаатлар юзасидан сайёр қабул жараёнида чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлса, қўшимча суриштирув ва ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.

Юқоридаги каби сайёр қабуллар натижасида нафақат фуқароларнинг Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига мурожаатини жойида ва тезкорлик билан ҳал қилиш имконияти яратилади, шу билан биргаликда уларнинг мурожаат қилиш мақсадида Тошкент шаҳрига бориб-келиш вақти ва маблағларининг ортиқча сарфланишини олди олинади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй