“Қидирув”: Рақамларда акс этган натижалар

admin | 08-04-2019 | 916

“Қидирув”: Рақамларда акс этган натижалар 

Содир қилган жиноий қилмиши учун жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни ушлаш ва уларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш ички ишлар органларининг асосий фаолиятларидан бири ҳисобланади.

Шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида қидирувдаги шахсларни қаердагини аниқлаш ва уларни ушлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳусусан тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 37 нафар шахс жорий йилнинг I-чорагида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланишига эришилди.

Ушбу шахслардан 29 нафарига нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Шунингдек қидирувдаги шахсларнинг 3 нафари МДҲ давлатлари ҳудудида шу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ўрнатилган халқаро ҳамкорлик натижасида ушланди.

Жумладан, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги учун суд томонидан тайинланган жазони ўташдан қасддан бош тортиб, 2014 йилда қўшни Қозоғистон Республикасига чиқиб кетган, 1977 йилда туғилган, урганчлик Б.Дилмурод, икки давлат ички ишлар органлари ходимларининг ҳамкорлиги натижасида 2019 йил 6 март куни Олмаота шаҳрида ушланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 10-моддасида қайд этилганидек қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй